Ўзбекистонга “Омикрон” штаммига қарши вакцина келтирилди
Wellness
−
17 March 2023 11584 1 minute
Ўзбекистонга “Омикрон” штаммига қарши вакцина олиб келинди. Бу ҳақда Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, COVAX дастури доирасида Ўзбекистонга илк бор COVID-19’нинг “омикрон” штамми B.A.4 ва B.A.5 субвариантларига қарши 875 520 доза Pfizer вакцинаси келтирилган.
Ушбу препаратлар ҳозир аҳоли ўртасида доминант штаммга айланган янги версияларнинг олдини олишда қўлланилиб, тайёр эритилган эмлаш воситаси ҳисобланади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда шу кунгача жами 75 670 234 доза вакцинадан фойдаланилган.
Жавоҳир Қадамов
Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August