Ўзбекистонга наркотик моддалар олиб ўтаётган “Ёввойи” ушланди
3-саҳифа
−
29 Май
20311Қирғизистондан Ўзбекистонга гиёҳванд моддалар олиб ўтаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Вазирлик маълумотларига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қишдан бери махсус операция ўтказиб келган. Натижада Қирғизистоннинг Ақси ва Ала-Бука вилоятлари орқали наркотик моддалар савдосини ташкил қилган ҳамда муқаддам судланган “Жапайы” (“Ёввойи”) лақабли фуқаро қўлга олинган.
Қайд этилишича, операция давомида 16 килограммдан ортиқ гашиш мусодара қилинган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 282-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Қўлга олинган шахс вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилди. Тергов тадбирлари давом этмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистонга Қирғизистон ва Тожикистондан олиб келинган жами 11,2 кг гиёҳвандлик воситаси мусодара қилингани хабар берилганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15