Ўзбекистонга коронавирус беморлари учун махсус автомобиллар олиб келинди
Жамият
−
07 июл 2020 14103 1 дақиқа
Ўзбекистонга коронавирус билан оғриган беморларни траспортировка қилиш учун 15 та махсус реанимобиллар олиб келинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Келтирилган янги махсус реанимобиллар беморларни транспортировка қилиш соҳасидаги камчиликларни тўлиқ бартараф қилишда муҳим омил бўлиши айтилмоқда.
Ушбу реанимобиллар дефибриллятор, ЭКГ ва сунъий нафас бериш аппаратлари, дори-дармонлар каби барча керакли воситалар билан жиҳозланган бўлиб, беморни бир манзилдан тиббиёт муассасасига етказиб боргунча унинг ҳаётини сақлаб қолиш имкониятини беради.
Шунингдек, беморларни ташишда тиббиёт ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида реанимобиллар биобокслар билан таъминланган. Ушбу махсус насилканинг устига қилинган қопламада дарчалар бўлиб, улар орқали тиббиёт ходими беморга бемалол муолажалар ўтказиши мумкин.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август