Ўзбекистонга электромобиллар импорти 6 баробарга ошди
Жамият
−
06 Ноябрь 2023
5341Январь-октябрь ойлари давомида Ўзбекистонга 22,5 мингта электромобиль импорт қилинган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6 баробар кўп. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.
Унга кўра, сўнгги 10 ой давомида умумий қиймати 582,3 миллион доллар бўлган 22,49 мингта электромобиль импорт қилинган. 2022 йилда эса бу кўрсаткич 3 минг 679 тани ташкил этганди.
Шунингдек, етказиб бериш ҳажми ҳам 13 баробарга ортган. Жумладан, 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга хориждан 55,4 миллион долларлик 1 минг 749 та электромобиль импорт қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 17 октябрь куни Шавкат Мирзиёев “Amer International” индустриал-саноат холдинги раиси Ван Вэньинни қабул қилган ва у билан электомобиллар ҳамда электротехника, электромобиллар учун аккумулятор батареялари, микроэлектроника ва яримўтказгичлар ишлаб чиқариш бўйича истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилганди.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023