Ўзбекистонга Беларусь Бош вазири ўринбосари бошлиқ делегация келади
Жамият
−
03 Март 2021
3422Беларусь Бош вазирининг ўринбосари Александр Субботин бошчилигидаги делегацияси 3–5 март кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Беларуснинг Тошкентдаги элчихонаси хабар берди.
Делегация икки томонлама ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссиянинг саккизинчи йиғилишида ва ўзбек-беларус ишбилармонлар кенгашининг йиғилишида иштирок этади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар ва идораларда музокаралар, шунингдек, Ташқи ишлар вазирликларида сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказилади.
Делегация аъзолари Беларусь шериклари билан ҳамкорлик олиб бораётган Ўзбекистондаги ўзбек-беларус қўшма корхоналари ва компанияларига боради. Шунингдек, улар минтақалараро ҳамкорликни кенгайтириш ва кооперация лойиҳаларини амалга ошириш бўйича музокаралар ўтказиладиган Олмалиқ ҳамда Самарқандга боради.
Делегация таркибидан саноат, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат, таълим, ташқи ишлар, транспорт ва алоқа, соғлиқни сақлаш вазирликлари, Давлат стандарти, Миллий Фанлар академияси ва Беларуснинг бошқа идоралар раҳбарлари ўрин олган. Делегациянинг ишбилармонлик қисмига машинасозлик, енгил, озиқ-овқат ва фармацевтика саноати корхоналари раҳбарлари ҳамда университетлар ректорлари билан учрашади.
Маълумотларга кўра, 2020 йилда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги савдо ҳажми 280,1 миллион АҚШ долларини ташкил этган (2019 йилга нисбатан 17,1 фоиз кўп), шу жумладан, Беларусь товарлари импорти 237,5 миллион АҚШ долларини ташкил этган, Ўзбекистон товарларининг Беларусга экспорти — 42,6 миллион доллар.
LiveБарчаси