Беларусь дўппи тор келгач, Ўзбекистондан Ғарб санкцияларига қарши ёрдам сўрамоқда
Олам
−
25 Апрель 2022
45487Минск Ўзбекистондан Беларусга АҚШ ва Ғарб санкциялари рўйхатига кирган товарлар ўрнини босиши мумкин бўлган маҳсулотни етказиб бериш ҳажмини оширишни сўрамоқда. Бу ҳақда бугун, 25 апрель Беларусь Бош вазири Роман Головченко Тошкентга ташрифи чоғида Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Абдулла Арипов билан учрашганида маълум қилган.
“Беларусь [Ўзбекистондан товарлар импортини оширишдан] манфаатдор, айниқса, ҳозир, коллектив Ғарб томонидан мавжуд бўлган муайян чекловлар шароитида. Биз ўзбек товарларини Беларусга етказилиши ҳажмини оширишга тайёрмиз”, дейди Беларусь Бош вазири.
Головченконинг таъкидлашича, биринчи навбатда, гап Беларусда барқарор ва юқори талабга эга бўлган ип-калава, металл, озиқ-овқат маҳсулотлари, мева ва сабзавотлар ҳақида кетмоқда.
"Товар айланмасини ошириш учун қандай шакллардан фойдаланиш ҳақида қарор қабул қилиш керак. Савдо уйлари, қандайдир транспорт-логистика марказларини яратиш ҳақида гапириш лозим", дейди Беларусь ҳукумати раҳбари.
Унинг таъкидлашича, 2017 йилдан буён Беларусь ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 5 баробарга ошган.
"Бу бизнинг тўғри йўлда эканлигимизнинг яхши кўрсаткичидир. Биз ҳеч бўлмаганда белгиланган чегарага (500 миллион доллар) эришиш учун янада кўпроқ ишлашимиз керак”, дейди Головченко.
Беларусь томони маълумотларига кўра, 2021 йилда мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 301,9 миллион долларни ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан 7,8 фоизга ошган. Беларусь экспорти 245,4 миллион долларни ташкил этди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь