Ўзбекистонга акасининг паспорти билан кирмоқчи бўлган шахс ушланди

Жамият 2149
шаблон лого

Tожикистонлик фуқаро акасининг паспорти билан Ўзбекистонга киришга уринди. Бу ҳақда ДХХ Чегара қўшинлари хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан “Сариосиё автойўл” ўтказиш пунктида ўтказилган текширувлар давомида мамлакатга ноқонуний йўллар билан кирмоқчи бўлган қонунбузар фаолиятига чек қўйилди. 

Tожикистондан мамлакатга кириб келаётган 1983-йилда туғилган Tожикистон Республикаси фуқароси З.Б.нинг паспорти текширилганда паспортнинг аслида унинг акаси 1976-йилда туғилган З.З.га тегишли эканлиги аниқланди. 

Аввалроқ, чегарада 100 минг долларни олиб кетаётган чет эллик ушлангани ҳақида хабар берган эдик.

Шаҳноза Тўрамуротова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 64
Рейтинг: 3.1
t
×
×