ДХХ Чегара қўшинларининг фаолиятини кузатиб бориш осонлашди
Фойдали
−
06 Ноябрь 2019
17975Давлат хавфсизлиги хизмати Чегара қўшинлари фаолиятини энди ижтимоий тармоқлар орқали кузатиш имкони пайдо бўлди. ДХХ Чегара қўшинларининг “Sarhad.uz” номли расмий телеграм канали ўз фаолиятини бошлади.
Ушбу каналда ДХХ Чегара қўшинларида олиб борилаётган ислоҳотлар, ҳарбий хизматчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга яратиб берилаётган шароитлар, ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларининг ўқув жанговар ҳаракатлари ҳамда Давлат чегараларини қўриқлаш ва халқ тинчлигини таъминлашдаги хизмат фаолияти, шунингдек, Давлат чегараси бузувчиларининг ноқунуний хатти-ҳаракатлари хусусидаги хабар ва янгиликлар, ҳарбий хизматчиларнинг ижод намуналари, хизмат фаолияти билан боғлиқ тадбирлар, аудио ва видео материаллар бериб борилади.
Канал манзили: @sarhad_uz