Транспорт вазири Ўзбекистон авиация бозоридаги хориж компаниялари ҳақида маълумот берди
Жамият
−
01 Май 2021
10617Ўзбекистон авиация бозорида Россия, Қозоғистон, Миср давлатларидан 10 дан ортиқ авиакомпанияларнинг кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазири– “Uzbekistan Airways” AЖ бошқарув раиси Илҳом Маҳкамов маълум қилди.
"Ўзбекистон ҳудудаги авиакомпанияларнинг рақобатбардош бўла олиши фақатгина маҳаллий авикомпанияларга боғлиқ эмас. Ўзбекистон авиация бозорига Россия Федерациясидан 12 та, Қозоғистондан 2 та ва Мисрдан 3 та авиакомпания кириб парвозларни йўлга қўйган. Бундай вазиятда, албатта, рақобат юзага келади”, дейди вазир Маҳкамов.
Вазир куни кеча “Qanot Sharq” хусусий авиакомпанияси ўзининг биринчи Airbus A320 йўловчи самолётини қабул қилиб олганини эслатиб, шШу каби авиакомпаниялар билан ижобий маънода рақобат бўлиши керак ҳисоблашини қўшимча қилди.
Қайд этиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йилнинг 28 январида транспорт тизимини самарали ташкил этиш борасидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказган эди. Ушбу йиғилиш давомида Президент авиация соҳасидаги ҳолатни қаттиқ танқид остига олганди.
“Ўтган йили 4 та аэропортда “очиқ осмон” режими жорий этилиб, “бешинчи ҳаво эркинлиги” ўрнатилган эди. Aммо ҳанузгача бирорта хорижий авиокомпания жалб қилинмади. Бу ҳолат йўловчиларнинг асосли эътирозларига, бошқа хорижий авиакомпаниялар хизматидан фойдаланишига сабаб бўлмоқда”, деган эди Президент.
Маълумот ўрнида, "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси Париж, Рим, Милан, Aмритсар, Мумбай, Бангкок, Токио, Куала-Лумпур ва Жакартага амалга ошириладиган рейсларини ёпмоқчи. Ушбу рейслар норентабел деб топилган.
Эслатиб ўтамиз, компания, шунингдек, 12 та фойдаланилмаётган – бешта “Ил-76” ва еттита ”Ил-114” русумли самолётлари мавжуд. Уларнинг тахминий нархи 380 минг долларни ташкил этади. Техникаларни сотиш бўйича ишлар ноябрга қадар якунлашни режалаштирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь