Ўзбекистондан Тожикистонга 59 та машина ноқонуний олиб ўтилди
3-саҳифа
−
03 Июль
6276Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган 59 та автомобилни Тожикистон ҳудудига олиб ўтган шахслар ушланди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар, Тошкент ва Наманган вилоятлари Божхона бошқармаларининг Контрабандага қарши курашиш бўлимлари билан ҳамкорликда Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган енгил автотранспорт воситаларини Тожикистонга олиб ўтиш ва ноқонуний сотиб юбориш ҳолати билан шуғуланувчи 8 нафар шахс фош этилган.
Улар BYD, Volkswagen, Kaiyi X3, Honda, Geometry, FAW ID 4 ва бошқа русумлардаги 59 та автотранспорт воситасини ҳар бирини 100-200 АҚШ доллари эвазига Тожикистонга ўтказиб берган. Аниқланишича, мазкур автотранспорт воситаларининг барчаси қўшни давлатда ноқонуний тарзда сотиб юборилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Божхона қўмитасининг Суриштирув ва маъмурий амалиёт бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов органига топширилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ республиканинг турли ҳудудларида фаолият юритган ва паст фоизда автомашина етказиб беришни ваъда қилиб, фуқаролардан келиб тушган маблағларни ўзлаштириб юборган шахслар ушланганди.
LiveБарчаси