Ўзбекистондан Кореяга кириб келувчиларга нисбатан карантин чоралари кучайтирилди

Жамият 2539
image

Жанубий Корея Ҳукумати Ўзбекистондан мамлакатга кириб бораётганлар учун карантин чораларини кучайтирди. Шунингдек, ушбу чораларга риоя қилишда фаол ҳамкорликка чақирди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонаси маълум қилди.

Эндилик Ўзбекистон фуқароларига қуйидаги талаблар қўйилади:

•    тана ҳарорати 37,3 даража этиб белгиланди (аввал 37,5 эди);

•    касаллик аломатлари бор шахснинг ҳамроҳи ҳам аэропортдаги махсус карантин ҳудудида тиббий кўрикдан ўтади;

•    касаллик аломатлари йўқ шахслар вақтинчалик карантинни ўташ жойида тиббий кўрикдан ўтади;

•    текширув мусбат натижага эга бўлса, шифохона ёки даволаш муассасасига жўнатилади;

текширув манфий натижага эга бўлса, қисқа муддатли визага эга фуқаролар махсус карантин ҳудудига, узоқ муддатли визага эга фуқаролар (турар жойининг карантин шароитига мувофиқлиги текширилгандан сўнг) карантинни ўташ учун турар жойларига жўнатилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 93
Рейтинг: 2.8
t
×