Ўзбекистондан Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдами юборилди
Жамият
−
16 Июль
4466Ўзбекистон халқидан Қирғизистон халқига инсонпарварлик ёрдамлари юборилди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Хўжаобод туманидаги “Дўстлик” чегара божхона постидан ўнлаб юк машиналари қўшни республикага йўл олган.
Икки мамлакат вакиллари расмий учрашув ўтказди. Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Қирғизистон вакилларига Президент Шавкат Мирзиёевнинг сўзларини етказган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қирғизистоннинг Ўш вилояти ва Ўш шаҳрида кучли сел содир бўлганди. 3 июль куни Ўзбекистон Қирғизистоннинг селдан зарар кўрган ҳудудлари учун 95 тонналик инсонпарварлик ёрдамини юборди.