Ўзбекистон Қирғизистонга 95 тонна инсонпарварлик ёрдамини юборди
Жамият
−
04 июл 2024 10494 1 дақиқа
Кеча, 3 июль куни Ўзбекистон Қирғизистоннинг селдан зарар кўрган ҳудудлари учун инсонпарварлик ёрдамини юборди. Бу ҳақда Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Билдирилишича, Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари Санжарбек Зупаров бошчилигидаги делегация ҳамроҳлигида 95 тонналик юк қўшни мамлакатга етказиб берилган.
Қайд этилишича, инсонпарварлик ёрдами таркибида ун, ўсимлик мойи, шакар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқалар мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, 30 июнь куни Қирғизистонда содир бўлган сел оқибатида 9 киши, жумладан, болалар ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август