Ўзбекистондан Италия ва Францияга парвозлар тўхтатилади
Local
−
06 October 2022 24217 1 minute
Қишки парвозлар жадвалига ўтилиши муносабати билан Урганч–Милан–Тошкент, Урганч–Рим–Тошкент ва Тошкент–Париж–Тошкент йўналишлари бўйича мавсумий авиақатновлар вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” АЖ Матбуот хизмати маълум қилди.
Италия ва Францияга парвозлар тасдиқланган жадвалга кўра ёзги парвозлар жадвали охиригача қуйидагича амалга оширилади:
• Урганч–Рим–Тошкент ҳафтада бир марта – сешанба кунлари (25 октябргача);
• Урганч–Милан–Тошкент ҳафтада бир марта – жума кунлари (28 октябргача);
• Тошкент–Париж–Тошкент ҳафтасига икки марта – сешанба ва жума кунлари (28 октябргача).
Live
All