Ўзбекистондаги ОТМларда қизлар кўпроқми ёки йигитлар?

Жамият

image

Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида 2025/2026-ўқув йили давомида таҳсил олаётган талабалар сони 1,5 миллион нафарга етди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Бу кўрсаткич ўтган ўқув йилига нисбатан 102,2 минг нафарга ёки 7,1 фоизга кўп дегани.
Қайд этилишича, талабаларнинг 782,9 минг нафарини аёллар, 752,1 минг нафарини эркаклар ташкил этган. Бу эса аёллар сони эркакларникига нисбатан 4,1 фоизга кўплигини кўрсатади.

Талабалар сонининг йиллар кесимидаги динамикаси:

  • 2021/2022 ўқув йили – 808,4 минг нафар;
  • 2022/2023 ўқув йили – 1 042,1 минг нафар;
  • 2023/2024 ўқув йили – 1 314,5 минг nafar;
  • 2024/2025 ўқув йили – 1 432,8 минг нафар;
  • 2025/2026 ўқув йили – 1 535,0 минг нафар.

Эслатиб ўтамиз, 8 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев танишган мамлакат олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш юзасидан тақдимотда мингдан зиёд лойиҳани молиялаштириш учун 500 миллиард сўм маблағ йўналтириш, 10 мингга яқин ёшларни банд қилиш режалаштирилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

таълим статистика талабалар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг