Ўзбекистондаги мактабларнинг 13 фоизида коронавирус юқтириб олиш хавфи борлиги айтилди
Фойдали
−
18 Август 2020
13922Ўзбекистондаги мактабларнинг 13 фоизида қўлларни совун ва сув билан ювиш учун зарур шароит йўқ. Бу COVID-19 пандемияси шароитида мактабларнинг хавфсиз фаолият юритиши учун муҳим шартдир. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва UNICEF халқаро болалар ташкилотининг Бирлашган Мониторинг Дастурида қайд этилган.
Ҳужжатда қайд этилишича, Ўзбекистонда мактабларнинг 17 фоизи тоза ичимлик сувидан фойдаланиш ва 22 фоизи эса асосий санитария шароитларидан мосуво.
“Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда мактабларнинг ёпилиши 8 миллиондан ортиқ болаларнинг таълим олишига ўз таъсирини кўрсатди. Ўзбекистон ҳукумати босқичма-босқич тарзда мактабларни қайта очишни режалаштирар экан, бунда мактабларнинг қайта очилиши хавфсиз бўлиши ва мамлакатнинг COVID-19 пандемиясига қарши соғлиқни сақлаш тизими томонидан тайинланган умумий чора-тадбирларига риоя қилиниши лозим. Ўқувчилар, ходимлар ва ўқитувчилар ҳамда уларнинг оилаларини ҳимоя қилиш учун барча тегишли чоралар кўрилиши муҳимдир”, дейди UNICEF’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауманн.
“Мактаблар қайта очилишидан олдин мактаблар барча зарур сув, санитария ва гигиена (WASH) шароитлари билан сифатли ва етарли миқдорда жиҳозланганлигига ва ўқувчиларга ўқиш учун хавфсиз, ишончли қулай муҳит яратиш учун мактабларда тозалаш ва дезинфекциялаш ишлари тегишли равишда таъминланганлигига ишонч ҳосил қилиш керак”, дея қўшимча қилади у.
Ҳисоботга кўра, дунё бўйлаб 818 миллион болалар ўзларининг мактабларида қўл ювиш учун асосий воситаларга эга эмас. Бу эса уларга COVID-19 ва бошқа юқумли касалликлар юқишининг хавфини оширади. Уларнинг учдан бир қисмидан кўпини (295 миллион) Африкадаги Сахрои кабирдан жануб томон жойлашган мамлакатлардаги болалар ташкид этади. Кам ривожланган мамлакатларда ҳар 10 та мактабнинг 7 таси қўл ювиш учун асосий воситаларга, мактабларнинг ярми эса асосий санитария ва сув таъминотига эга эмас.
Ҳисоботда таъкидланишича, COVID-19’нинг тарқалишини назорат қилишни истаган ҳукуматлар соғлиқни сақлаш чораларини амалга ошириш зарурати билан боғлиқ бўлган ижтимоий-иқтисодий таъсирларни мувозанатлаши керак. Мактабларнинг узоқ вақтга ёпилиши болаларнинг хавфсизлиги, фаровонлиги ва ўқишига салбий таъсир кўрсатиши исботланган, дейилади ҳисоботда.
WASH хизматларидан фойдаланиш мактабларда инфекция тарқалишининг олдини олиш ва назорат қилиш учун зарурдир ва давом этаётган COVID-19 глобал пандемияси даврида мактабларни хавфсиз қайта очиш ва ишлатиш бўйича ҳукумат стратегияларининг асосий йўналиши ҳисобланади.
LiveБарчаси