Дунё бўйлаб ҳар йили 8 млн одам ҳаво ифлосланишидан вафот этади – UNICEF

Олам

image

Ҳар йили дунё бўйлаб 8 миллионга яқин одам ҳаво ифлосланишидан келиб чиқадиган касалликлардан вафот этади. Бу ҳақда UNICEF хабар берди.

Қайд этилишича, 2019 йилдан буён бу кўрсаткич деярли бир ярим миллионга ошган.

UNICEF маълумотларига кўра, соғлиқ учун энг кенг тарқалган таҳдидлар сурункали нафас олиш ва юрак-қон томир етишмовчилиги, ўпка касалликлари, инсульт ва онкологиядир. Бунинг сабаби атмосферада микрозаррачалар концентрациясининг ошиши ҳисобланади. Улар ўрмон ёнғинлари, қазиб олинадиган ёқилғи ва ахлатларни ёқишдан келиб чиқади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти нозик заррачалар ва чангнинг ўртача концентрацияси кубометр учун 5 микрограммдан ошмаслиги кераклиги ҳақида огоҳлантиради. Бангладеш, Покистон, Ҳиндистон, Тожикистон ва Буркина-Фасо 2023 йилда ҳавоси энг ифлосланган мамлакатларнинг  IQ Air анти-рейтингида биринчи ўринни эгаллаган.

State of Global Air ҳисоботига кўра, 2021 йилда 8,1 миллион ўлим ҳавонинг ифлосланиши билан боғлиқ. Ҳавонинг ифлосланиши 5 ёшгача бўлган болалар ўлими учун тўйиб овқатланмасликдан кейин иккинчи асосий хавф омили бўлди. Ҳавонинг ифлосланиш таъсири 5 ёшгача бўлган болаларнинг 700 минг бола ўлимига боғлиқ бўлиб, бу ушбу ёшдаги болалар ўлимининг тахминан 15 фоизини ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон пойтахти Тошкентда ҳаво таркибидаги PМ2.5 заррачалари миқдори ЖССТ тасдиқлаган меъёрдан қарийб 11 баробарга ошиб кетганди. Тошкент дунёнинг йирик шаҳарлари орасида ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича 6-ўринга чиққанди. Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланишига қуруқ иқлим, қумли ва қумлоқ тупроқлар каби табиий омиллар сабаб бўлаётганини инобатга олган ҳолда, жорий йилнинг 22 октябрь кунидан бошлаб республика бўйича режавий текшириш тадбирлари ўтказиш йўлга қўйилгани хабар қилинганди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

UNICEF касалликлар ҳаво ифлосланиши IQ Air

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг