Ўзбекистондаги хорижий корхоналар асосан қайси соҳада фаолият юритади?
Бу қизиқ
−
01 апрел 2024 8159 1 дақиқа
2024 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистондаги хорижий инвестициялар иштирокида 544 та янги корхоналар ташкил этилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, уларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича:
- савдо соҳасида – 234 та;
- саноат соҳасида – 84 та;
- ахборот ва алоқа соҳасида – 47 та;
- қурилиш соҳасида – 39 та;
- яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 28 та;
- қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 15 та;
- ташиш ва сақлаш соҳасида – 12 та;
- соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида – 6 та;
- бошқа соҳаларда – 79 та.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда сўнгги бир йил ичида хорижий инвестиция иштирокида рўйхатдан ўтган корхоналар 1,2 баробарга ошгани билдирилган эди.
Live
Барчаси
Россия омборларидан бирида ёнғин чиқди
22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август