Ўзбекистондаги энг камбағал хонадонлар сони маълум қилинди

Жамият

image

Ўзбекистонда жами 7 млн 192 мингдан ортиқ хонадоннинг 300 мингга яқини энг эҳтиёжманд оилалар ҳисобланади. Бу ҳақида Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева ялпи мажлис давомида маълум қилди.

Сенат раисининг сўзларига кўра, бугунги кунда кам таъминланган, эҳтиёжманд аҳоли рўйхати шакллантирилган бўлиб, республика бўйича 7 млн 192 мингдан ортиқ хонадоннинг 300 мингга яқини, яъни 4,1 фоизи (бу ҳозиргача рўйхатга олинганлар) энг эҳтиёжманд ҳисобланади Уларни камбағалликдан чиқариш бўйича амалий ишлар кўрилмоқда. Ушбу хонадонлар рўйхатлари маҳаллий кенгашлар қарорлари билан тасдиқланган.

“Бу сон кўпроқ бўлиши ҳам мумкин. Булар фақат дастлабки олинган маълумотлар бўлиб, энг камбағаллик даражасида яшаётган хонадонлар билан иш олиб борилмоқда”, деди Танзила Норбоева.

Қайд этилишича, тадбиркорлик билан шуғулланиш имкониятлари янада кенгайтирилмоқда. Амалдаги кўплаб талаб ва чекловлар қайта кўриб чиқилиб, соддалаштирилмоқда, катта имтиёзлар берилмоқда, тадбиркорлик қўллаб-қувватланмоқда. Бунинг натижасида эса 500 мингдан зиёд тадбиркорлик субъекти ва 8 миллиондан ортиқ фуқарога қарийб 30 триллион сўмлик имтиёз ва преференциялар берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сенат ялпи мажлис камбағаллик

Баҳолаганлар

234

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг