Ўзбекистондаги диний эркинлик ҳолати ижобий баҳоланди
Жамият
−
05 Январь
7869Ўзбекистон "Махсус кузатувдаги мамлакатлар" рўйхатига киритилмаган. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, АҚШ давлат департаменти томонидан ҳар йили “Халқаро диний эркинлик” тўғрисидаги қонунга дунё мамлакатларининг қай даражада амал қилиб бораётгани мониторинг қилиб борилади. Диний эркинлик борасида ижобий ўзгаришлар амалга оширилмаган мамлакатлар “Махсус кузатувдаги мамлакатлар” рўйхатига киритилади.
Ўзбекистон мазкур рўйхатдан 2020 йилда чиқарилган. Жорий йилнинг 4 январь куни, АҚШ Давлат департаментининг расмий сайтида, ўтган 2023 йил натижаларига кўра, эълон қилинган расмий баёнотда Ўзбекистон “Махсус кузатувдаги мамлакатлар” рўйхатига киритилмаган.
“1998 йилда Халқаро диний эркинлик тўғрисидаги қонун қабул қилинган ва кучга кирганидан бери дин ёки эътиқод эркинлигини таъминлаш АҚШ ташқи сиёсатининг асосий мақсади бўлиб келган.
Ушбу мақсаддан келиб чиққан ҳолда Бирма, Хитой Халқ Республикаси, Куба, КХДР, Эритрея, Эрон, Никарагуа, Покистон, Россия, Саудия Арабистони, Тожикистон ва Туркманистон каби давлатлар диний эркинликнинг ўта жиддий бузилишига йўл қўйганликлари учун алоҳида ташвишли давлатлар сифатида баҳоланди.
Бундан ташқари, Жазоир, Озарбайжон, Марказий Африка, Қамар ороллари ва Вьетнамни диний эркинликларнинг жиддий бузилишида иштирок этаётгани учун махсус кузатув рўйхатига киритилган”, дейди АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен.
LiveБарчаси