Помпео Ўзбекистондаги диний эркинлик ҳақида гапирди
Олам
−
11 Июнь 2020
8897АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистонда диний эркинлик билан боғлиқ вазият яхшилангани сабабли мақтади. Бу ҳақда у брифинг давомида айтиб ўтган.
"Ўзбекистонда дин эркинлиги бўйича вазиятни яхшилаш чоралари кўрилди ва бу ишлар давом этмоқда. Мен шу йил бошида у ерда бўлган диний раҳбарлар билан ажойиб суҳбат қилдим", дейди Помпео ўз нутқида.
Қайд этилишича, Давлат департаменти мамлакатда 2019 йил давомида рўйхатдан ўтмаган диний гуруҳларга қарши биронта амалиёт бўлмаганини қайд этган. Бундай амалиётлар 2018 йилда 114 та, 2017 йилда эса 240 та бўлган.
"Бу улкан ютуқлар, чинакам тараққиёт. Давлат Департаменти жамоасининг саъй-ҳаракатлари ўз самарасини бермоқда", дейди давлат котиби.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон диний эркинлик бўйича "алоҳида хавотирга молик давлатлар" рўйхатидан чиқарилган эди.