Ўзбекистон диний эркинлик бўйича “алоҳида хавотирга молик давлатлар” рўйхатидан чиқарилди
Жамият
−
29 Апрель 2020
8176АҚШ Халқаро диний эркинлик комиссияси (USCIRF) Ўзбекистонни тарихда илк бор “алоҳида хавотирга молик давлат” деб ҳисобламасдан Давлат департаментига унга “махсус кузатувдаги мамлакат” сифатида қарашни тавсия қилмоқда.
USCIRF`нинг таъкидлашича, 2019 йилда Ўзбекистонда диний эркинлик шароитлари ижобий томонга ўзгарган. Комиссия Ўзбекистонни 2005-2019 йиллар давомида “алоҳида хавотирга молик давлат” деб тавсия қилиши учун сабаб бўлган қатор кўпйиллик муаммолар Ҳукумат томонидан ҳал этишга киришилганини қайд этган. Шунингдек, ҳисоботида “Жаслиқ” қамоқхонасининг ёпилгани ҳам эътироф этилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Ҳукумати АҚШ ва бошқа халқаро ҳамкорлар билан диний эркинлик масаласида яқиндан ҳамкорлик қилаётгани таъкидлаб ўтилган.
Ҳисоботда Ҳукумат ўтган йили 1998 йилда қабул қилинган диний фаолиятни чекловчи “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунни қайта кўриб чиқиш бўйича мажбуриятини бажармагани таъкидланган.
USCIRF ўз ўрганишларидан келиб чиқиб, АҚШ Ҳукуматига Ўзбекистонни “махсус кузатувдаги мамлакат”лар рўйхатида қолдириш (бунгача “алоҳида хавотирга молик давлат”лар рўйхатида бўлган); Ўзбекистон билан 1998 йилдаги дин тўғрисидаги қонун устида ишлаш ва уни ҳалқаро меъёрлар ҳамда инсон ҳуқуқларига жавоб берадиган ҳолатга келтириш кераклигини тавсия қилган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15