АҚШ энди Озарбайжонда диний эркинликни назорат қилади
Олам
−
05 Январь
7421АҚШ Озарбайжонни диний эркинликларнинг эҳтимолий бузилишлари учун назорат талаб қилинадиган давлатлар рўйхатига киритди. Бу ҳақда Давлат департаменти томонидан диний эркинликни бузувчи деб тан олинган мамлакатлар рўйхатининг янгиланган йиллик версиясида келтирилган.
Маълум қилинишича, Озарбайжон ҳозир ушбу қора рўйхатга киритилиш учун номзод сифатида кузатув остида. Озарбайжондан ташқари, Жазоир, Марказий Африка Республикаси, Комор ороллари ва Вьетнам ҳам кузатув остида қолмоқда.
Назорат қилинадиган тоифадан қора рўйхатга ўтиш санкциялар таҳдидига олиб келади.
Халқаро диний эркинлик бўйича АҚШ комиссияси Озарбайжонда амалдаги ҳар қандай диний гуруҳларни рўйхатга олиш ва уларнинг адабиётларини расмий органлар томонидан тасдиқлашни талаб қилувчи қоидалардан хавотир билдирган.
Диний эркинликни бузувчи давлатлар рўйхатига 12 та давлат – Россия, Шимолий Корея, Куба, Эритрея, Эрон, Мянма, Никарагуа, Покистон, Саудия Арабистони, Туркманистон, Тожикистон ва Хитой киради.
LiveБарчаси