Ўзбекистондаги ҳар бир маҳаллада жамоатчилик назорати гуруҳи ташкил этилади

Жамият

image

Ўзбекистондаги барча фуқаролар йиғини ҳузурида маҳалла раиси раҳбарлигида маҳалла назорати гуруҳи ташкил этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Маҳалла назорати гуруҳи томонидан аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётган муаммоларни аниқлаш мақсадида мунтазам равишда муҳокамалар ўтказилади.

Маҳалла назорати гуруҳининг асосий вазифалари қуйидагилар:

  • қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, қарорларда, шунингдек, давлат, тармоқ ва ҳудудий ривожлантириш дастурларида жамоатчилик манфаатлари ва жамоатчилик фикри ҳисобга олиниши устидан;
  • фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, жамият манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик талабларининг таъминланиши устидан;
  • давлат хизматларини кўрсатиш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолияти устидан;
  • давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларининг ижтимоий шериклик доирасида амалга ошириладиган битимлар, шартномалар, лойиҳалар ва дастурларни бажаришга доир фаолияти устидан;
  • маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиси, маҳаллалардаги ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли, ички ишлар органлари таянч пункти профилактика (катта) инспекторлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш ҳисобланади.

Маҳалла назорат гуруҳи таркибини шакллантиришда гендер тенглик тамойилига риоя қилинади. Гуруҳ таркибига ногиронлиги бўлган шахслар ҳам киритилади.

Маҳалла назорати гуруҳи аъзоларининг сони чекланмаган. Гуруҳ аъзолари фуқаролар йиғини томонидан ҳар 5 йилда сайланади.

Акобир Сайидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

жамоатчилик назорати маҳалла

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг