Ўзбекистонда зилзила содир бўлди
Жамият
−
30 Январь 2024 69286 1 дақиқа
Хитой ва Қирғизистон чегарасида содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонга сезилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Бугун, 30 январь Тошкент вақти билан 03:27 да Хитой ва Қирғизистон чегарасида 6 баллик зилзила содир бўлди.
Зилзила координаталари: 41,2 градус шимолий кенглик; 78,79 градус шарқий узунлик. Чуқурлик 15 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 800 километр жануби-шарқда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Андижон вилоятида – 2 балл,
- Фарғона вилоятида – 2 балл,
- Наманган вилоятида – 2 балл.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой ва Қирғизистон чегарасида содир бўлган зилзила водий ва Тошкентга таъсир қилганди.
Жавоҳир Йўлдашов
Live
Барчаси
Оҳангаронда юк машинаси ёниб кетди
01 Ноябрь
Тошкент атрофида яна далалар ёқиляпти
01 Ноябрь