Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

Local

−

image

Хитой ва Қирғизистон чегарасида содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонга сезилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди. 

Бугун, 30 январь Тошкент вақти билан 03:27 да Хитой ва Қирғизистон чегарасида 6  баллик  зилзила содир бўлди.

Зилзила координаталари: 41,2 градус шимолий кенглик; 78,79 градус шарқий узунлик. Чуқурлик 15 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 800 километр жануби-шарқда.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

  • Андижон вилоятида – 2 балл,
  • Фарғона вилоятида – 2 балл,
  • Наманган вилоятида – 2 балл.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой ва Қирғизистон чегарасида содир бўлган зилзила водий ва Тошкентга таъсир қилганди.

Жавоҳир Йўлдашов


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends