Ўзбекистонда зилзила содир бўлди
Бу қизиқ
−
02 Апрель 2023
73789Бугун, 2 апрель куни Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Маълумотларга кўра, зилзила Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан соат 23:05 да (02 04.2023 йил, Гринвич бўйича 18:05 да) содир бўлди.
Зилзила эпимаркази Бухоро вилояти, Жондор тумани экани айтилди.
Зилзила координаталари:
40,34 градус шимолий кенглик;
63,18 градус шарқий узунлик.
Магнитуда М=3,3. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 518 км жанубий-ғарбда жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 март куни Тошкент вақти билан 21:47 да Афғонистонда зилзила содир бўлди. Мазкур зилзила Ўзбекистон ҳудудларида ҳам сезилиб, 5-6 баллни ташкил қилган.
Шунингдек, 23 март куни соат 1:07 да Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди. ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, ушбу зилзила эпимаркази Тошкент шаҳридан 217 км жануби-шарқда, Тожикистонда бўлган. Тошкентда ер силкинишининг таъсир кучи 5 баллга тенг бўлган эди.
LiveБарчаси