Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди

Жамият

image

Бугун, 20 апрель куни Тошкент вақти билан соат 03:44 да (19.04.2022 йил, Гринвич бўйича 22:44 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Зилзила координаталари: 39,24 градус шимолий кенглик; 70,69 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5. Чуқурлик 30 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 258 км жанубий-шарқда жойлашган.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

Сўх туманида 2-3 балл, 93 км.
Ўзбекистон туманида 2 балл, 123 км.
Бешариқ туманида 2 балл, 128 км.
Риштон туманида 2 балл, 132 км.
Фурқат туманида 2 балл, 140 км.
Қўқон шаҳрида 2 балл, 145 км.
Учкўприк туманида 2 балл, 145 км.


Мақола муаллифи

Теглар

зилзила

Баҳолаганлар

729

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг