Ўзбекистонда янги миллий боғ ташкил этилади
Жамият
−
01 Июль 2020
7868Қашқадарё вилоятидаги Китоб давлат геологик қўриқхонаси давлат муассасаси негизида табиатни муҳофаза қилиш давлат муассасаси шаклидаги Китоб геология миллий табиат боғи ташкил этилади
Бу ҳақда кеча, 30 июнь куни Президент томонидан имзоланган “Табиатни муҳофаза қилиш давлат муассасаси шаклидаги Китоб геология миллий табиат боғини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарорда сўз боради.
Ҳужжатда келтиришича, ушбу миллий боғни ташкил этишдан мақсад, аввало, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг Китоб давлат геология қўриқхонаси давлат муассасаси ҳудудидаги асрлар давомида шаклланган ноёб табиат ёдгорликларини асрашдир.
Бундан ташқари, халқаро эътироф этилган “Зинзилбан” кесмасининг геология фанида тутган ўрни ва мавқеини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ҳудуднинг геотуризм ва иқтисодий салоҳиятини янада оширишдир.
LiveБарчаси