Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ геологларни мукофотлади
Жамият
−
14:04 1565 2 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси геология соҳаси ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади. Бу ҳақда Президентнинг тегишли фармони имзоланди.
Унга кўра, мамлакат геология соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, қазилма бойликлар геологияси, тадқиқот ва қидирув тармоғини ривожлантириш, стратегик аҳамиятга эга бўлган минерал ресурсларни аниқлаш, янги конлар ва хомашё захираларини замонавий технологиялар асосида ўзлаштириш борасидаги катта хизматлари, юксак малакали кадрларни тайёрлаш, уларнинг салоҳиятини юксалтириш, ёшларни ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга қўшган улкан ҳиссаси учун қуйидагилар мукофотланади:
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог” фахрий унвони билан
- Толибжон Холиёрович Мўминов – “Навоийуран” давлат корхонасининг “Зирабулоқ” геология-қидирув экспедицияси бош геологи;
- Элмурод Ҳасанович Эргашев – “Ўзбек геология қидирув” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари – бош геологи.
“Меҳнат шуҳрати” ордени билан
- Раҳмонали Азимович Нуралиев – “Ўзбек геология қидирув” акциядорлик жамиятининг Тошкент марказий геология-қидирув экспедицияси бурғилаш участкаси бурғиловчиси;
- Ғулом Яллақобилов – “Ўзбекгидрогеология” давлат муассасасининг Марказий Ўзбекистон дала гидрогеология экспедицияси етакчи гидрогеологи.
“Дўстлик” ордени билан
- Александр Николаевич Богданов – Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институтининг нефть ва газ конлари геологияси ҳамда истиқболли объектларни баҳолаш лабораторияси бошлиғи;
- Носир Эгамович Шукуров – Ҳ.Абдуллаев номидаги Геология ва геофизика институтининг геокимё лабораторияси бошлиғи.
“Шуҳрат” медали билан
- Шахобиддин Пахритдинович Орипов – Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси эксперти;
- Шерали Изатиллоевич Жўраев – “Навоийуран” давлат корхонасининг геология ва қидирув бўйича директори;
- Илҳом Матазимович Зоиров – “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятининг “Автомобиль ва технологик транспорти” филиали оғир юк машинаси ҳайдовчиси;
- Ҳамза Қаҳҳорович Сайитов – “Ўзбек геология қидирув” акциядорлик жамиятининг Самарқанд марказий геология-қидирув экспедицияси бульдозер машинисти.
Live
Барчаси