Ўзбекистонда янги институт ташкил этилади

Жамият

image

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қарор билан, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ҳамда унинг Нукус, Самарқанд ва Фарғона филиаллари негизида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тасарруфида Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамда унинг Нукус, Самарқанд ва Фарғона филиалларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.

Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгиланади:

•    жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги раҳбар ва педагог кадрларнинг касбий билими, кўникмалари ва маҳоратини узлуксиз такомиллаштириб бориш механизмларини жорий этиш, замонавий талабларга мувофиқ олий таълим сифатини таъминлаш учун зарурий касбий тайёргарликни ошириш;
•    малака оширишнинг бевосита ва касбий фаолиятга алоқадор билвосита шаклларини вариатив ва бир-бирини тўлдириш тамойиллари асосида амалиётга жорий этишини таъминлаш ва мониторинг олиб бориш;
•    жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги раҳбар ва педагог кадрларнинг илмий-педагогик салоҳиятидан келиб чиқиб, уларнинг касбий компетентлигини такомиллаштиришга йўналтирилган узлуксиз малака оширишнинг шаклларини мустақил танлаш ва ўзлаштириш имкониятини яратиш;
•    жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги раҳбар ва педагог кадрларнинг касбий маҳоратини мунтазам ошириш асосида уларнинг илмий ва амалий тадқиқотлар, технологик тараққиёт ҳамда ўқитилаётган фанлар бўйича инновациялар, шунингдек ўқув жараёнини ташкил этишнинг замонавий услублари соҳаларидаги кўникмаларини ривожлантириш;
•   юқори самарали замонавий таълим ва инновацион технологиялар, илғор хорижий тажрибани кенг жорий этган ҳолда раҳбар ва педагог кадрларнинг малакасини ошириш бўйича малака талаблари, ўқув режалари ва дастурларини мунтазам янгилаб бориш, уларнинг фаолиятини зарур даражада ташкил этиш ва самарадорлигини таъминлаш;
•   раҳбар ва педагог кадрларда Интернет жаҳон ахборот тармоғи, мультимедиа тизимлари ва масофадан ўқитиш усулларидан фойдаланган ҳолда, илғор педагогика, ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларни эгаллаш ва уларни ўқув жараёнига фаол татбиқ этиш кўникмаларини ривожлантириш;
•   тренерларни аттестациядан ўтказиш ҳамда уларга тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатнома бериш;
•   раҳбар ва педагог кадрларнинг чет тилини амалий ўзлаштириш даражасини ошириш, ўз касбий маҳоратини, педагогик ва илмий фаолияти самарадорлигини мунтазам ошириб бориш имкониятларини яратиш;
•   спорт соҳасини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида интенсив қайта тайёрлаш ва малака ошириш платформасини яратиш;

•   спорт ҳакамлигига тайёрлаш бўйича олий маълумотли ҳамда ўрта ва ўрта махсус маълумотли спортчилар учун қисқа муддатли интенсив ўқув курсларини ташкил этиш;
    
•   спорт мактаблари ҳамда спортга ихтисослаштирилган мактаб-интернатларини ўқув, илмий ва бошқа адабиётлар, шу жумладан, хорижий адабиётлар фондини бойитиш, интенсив малака ошириш платформаси учун спорт соҳасига оид таълим ресурсларини яратиш, мунтазам янгилаб бориш ҳамда спортнинг долзарб муаммоларини қамраб олган илмий-тадқиқотлар олиб боришни қўллаб-қувватлаш, илғор жаҳон тажрибаси асосида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантиришни илмий-методик таъминлашни янада такомиллаштириш;
жисмоний тарбия ва спорт соҳаси фаолияти йўналишлари бўйича олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш, илмий ва амалий тадқиқотлар олиб бориш.

Белгилаб қўйилишича:
•   Институт юридик шахс мақомига эга бўлган, спортчиларни тайёрлашнинг барча даражаларида ўқув-машғулот жараёнини илмий-методик таъминлаш ҳамда жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга ихтисослашган таълим, илмий-методик ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади;

•   филиаллар Институтнинг юридик шахс мақомидаги таркибий тузилмаси саналади;

•   Институт ва унинг филиаллари ректори (директорлари), проректорлари (директор ўринбосарлари), профессор-ўқитувчилари, бўлим бошлиқлари, илмий ходимларига олий таълим муассасалари ҳамда илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича қўшимча таълим хизматлари кўрсатиш асосида ишлаб топган бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Институт ва филиаллар ходимлари ҳамда педагог кадрларини лавозим маошларига ягона тариф сеткаси (базавий лавозим маоши) бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра 200 фоизгача устама ҳақ тўлаш амалга оширилади.

Институт ва филиаллар фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, хўжалик фаолиятива шартномалар асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, халқаро молия ташкилотларининг грантлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 январига қадар Институт ҳузурида “Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари)” ҳамда “Инсон касбий фаолияти психологияси (спорт фаолияти)” ихтисосликлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича илмий кенгаш ташкил этиш чораларини кўради.


Мақола муаллифи

Теглар

институт Ўзбекистонда спортга оид

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг