Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақида хабар бериш тартиби белгиланди

Ўзбекистон

−

visibility609 timer2 дақиқа

image

Ўзбекистонда ҳуқуқбузарлик ҳолатларини аниқлаш, улар ҳақида тегишли идораларга хабар бериш ҳамда жабрланувчиларни ҳимоя чоралари ва мавжуд ижтимоий хизматлар ҳақида хабардор қилиш тартиби белгиланди. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 25 ноябрдаги “Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақида хабар қилиш тартиби тўғрисида”ги 640-сон қарорида белгиланган.

Низомга кўра, хабардор қилувчи субъектлар ўз хизмат ва касб фаолияти давомида ҳуқуқбузарлик ҳолатларини қуйидаги манбалар орқали аниқлайди:

  • жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари;
  • таълим-тарбия жараёнидаги педагогик кузатувлар, таълим олувчилар ва уларнинг ота-оналари билан ўтказилган суҳбатлар;
  • тиббий ёрдам ва реабилитация хизматларини кўрсатиш, тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда диспансер назоратига олиш жараёнлари;
  • хизмат ва касб фаолияти давомида бошқа манбалардан олинган маълумотлар.

Хабардор қилувчи субъектнинг масъул ходими хабарнома юборилган вақтда ёки уни юборгандан сўнг зудлик билан жабрланувчига тушунарли ва мақбул шаклда қуйидагилар ҳақида маълумот бериши керак:

  • хабарнома юборилгани ва унинг мазмуни;
  • “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида” ги қонунда назарда тутилган ҳимоя чоралари, жумладан, ҳимоя ордери;
  • “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ҳамда жабрланган хотин-қизларга ёрдам кўрсатувчи бошқа ташкилотларда мавжуд хизматлар;
  • ушбу марказлар ва бошқа ташкилотлар орқали бепул юридик маслаҳат олиш ҳуқуқи.

Идоравий ахборот тизимлари тўлиқ интеграция қилингунига қадар хабардор қилувчи субъектлар ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақида Ички ишлар вазирлигининг 102 ёки 112 ягона диспетчерлик хизматига телефон қилиш орқали хабар беради.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг