Ўзбекистонда яна бир шаҳар “қизил” ҳудудга кирди

Жамият

image

Коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда Сирдарё вилоятининг айрим туман ва шаҳарлари тоифаларга ажратилди. Бу ҳақда Cанитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги хабар бермоқда.

Унга кўра, Сайхунобод тумани ва Гулистон шаҳри “қизил” ҳудудга киритилди.

Вилоятнинг Гулистон тумани, Боёвут тумани ва Ховос тумани эса “сариқ” ҳудуддан жой олди.

“Яшил” ҳудудга эса Ширин шаҳри, Сирдарё тумани, Мирзаобод тумани, Оқолтин тумани, Янгиер шаҳри ва Сардоба тумани киритилди.

Аввалроқ, Қашқадарё вилоятининг айрим туман ва шаҳарлари тоифаларга ажратилган эди. Бундан ташқари, вилоятнинг “яшил” ҳудудга киритилган маҳаллаларидан қўриқлов олиб ташланиши маълум қилинди.

Жорий йилнинг 4 июль куни “қизил” ҳудудга киритилган Чирчиқ шаҳридаги айрим маҳаллалар ҳам тоифаларга ажратилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Сирдарё вилояти Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

1221

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг