Қашқадарёда “яшил” тоифага ўтказилган маҳаллалардан қўриқлов олиб ташланади
Жамият
−
06 Июль 2020
8894Хабар берганимиздек, Қашқадарё вилоятидаги туман (шаҳар)ларнинг тоифалари ўзгариш бўлди. Унга кўра, вилоятнинг Ғузор тумани ва 17 та маҳалла “қизил” ҳудудга киритилди.
Вилоят махсус комиссияси қарори билан эндиликда “қизил"дан "яшил" тоифага ўтказилган маҳаллалардан қўриқлов олиб ташланади.
Вилоятнинг Китоб туманидаги "Бештерак", "Машъал", "Офтобрўя" ва "Минглар" ҳамда Чироқчи туманидаги "Аннарўз", "Галабек" маҳаллаларида карантин талабларини таъминлаш учун қўриқловга жалб этилган Ички ишлар, ҳарбийлар ва Миллий гвардия ходимлари қайтарилади.
Маълумотларга кўра, улар “қизил” ва “сариқ” ҳудудларга жалб этилади.
Аввалроқ, 4 июль куни “қизил” ҳудудга киритилган Чирчиқ шаҳридаги айрим маҳаллалар ҳам тоифаларга ажратилгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси