Ўзбекистонда яна 70 нафар бемор соғайди

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларнинг яна 70 нафари соғайиб, оиласи бағрига қайтди. Мамлакатда ушбу касалликни енгиб ўтганлар сони 5496 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда. 

Бугун, 29 июнь куни пойтахт Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 17 нафар, Тошкент шаҳар 1-сон клиник шифохонасида 19 нафар, шаҳар 3-сон туғруқ мажмуасида 4 нафар, Бухоро вилоятида 12 нафар, Наманган вилоятида 11 нафар, Самарқанд вилоятида 7 нафар, жами 70 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди.

Шу тариқа айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан 3234 нафар бемор соғайди. 

Бухоро вилоятида эса COVID-19 дан тузалганларнинг сони 490 нафарга етди.

Бугунги кунда Наманган вилоятида коронавирусдан соғайганлар сони 281 нафарни ташкил қилмоқда.

Самарқанд вилоятида эса жами 393 нафар инсон касалликдан фориғ бўлди.

Шундай қилиб, бугун Ўзбекистонда шу соатгача 167 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, ҳозирда мамлакат бўйлаб соғайганлар сони 5496 нафарни ташкил этмоқда.

Умумий касалланиш ҳолатлари эса 8199 тани ташкил этмоқда. 23 нафар бемор вафот этди. Ўзбекистонда 2680 нафар беморнинг даволаниши давом этмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

123

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг