+168. Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 8200 га яқинлашди
Жамият
−
29 Июнь 2020 8692 1 дақиқа
Бугун, 29 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 168 нафарга ортиб, 8199 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари:
• 151 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида;
• 9 нафари Бухоро вилояти (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 нафари аҳоли орасида);
• 7 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида;
• 2 нафари аҳоли орасида) ва яна 1 нафари Жиззах вилоятида карантиндаги фуқаролар орасида қайд этилган.
Ҳозирда мамлакатда даволанаётган 2750 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь