Ўзбекистонда Ядровий инфратузилма октябрь ойида комплекс кўриб чиқилади
Жамият
−
10 Февраль 2020
3472Ўзбекистон делегацияси МАГАТЭ томонидан 2020 йилнинг 10-14 февраль кунлари ташкилотнинг Венадаги бош қароргоҳида ўтказилаётган Физикавий ядровий хавфсизлик бўйича халқаро анжуманда иштирок этмоқда.
Анжуманнинг очилишида Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) Бош директори Рафаэль Мариано Гросси сўзга чиқди.
Ўзбекистон номидан анжуманда энергетика вазири Алишер Султонов қатнашмоқда.
Маърузада таъкидланганидек, “мустақилликка эришилгандан буён ўтган йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси ядровий қуролсизланиш ва оммавий қирғин қуролини тарқатмаслик жараёнларига изчил равишда содиқ бўлиб қолмоқда. Шунингдек у Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва МАГАТЭ ўртасидаги кафолатларни қўллаш тўғрисидаги битим бўйича ўз мажбуриятларини оғишмай бажариб келмоқда”.
Энергетика вазири МАГАТЭ билан самарали ҳамкорликни қайд этди, унинг доирасида 2020 йилнинг биринчи ярмида МАГАТЭ нинг юқори малакали экспертларини жалб қилган ҳолда 15 та миллий семинар ўтказилиши режалаштирилган.
Миллий ядро инфратузилма ҳолатини ҳар томонлама баҳолаш ҳамда ядровий-энергетика дастурининг хавфсизлиги, ишончлилиги ва барқарорлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси 2020 йилда МАГАТЭ нинг Ядровий инфратузилмасини комплекс кўриб чиқиш бўйича миссияси ўтказилиши сўраган ва у 2020 йилнинг октябрида бўлиб ўтади.
LiveБарчаси