Ўзбекистонда виза бериш тизимига ўзгартириш киритилиши мумкин
Жамият
−
04 Май 2020
6420Карантин тугагандан кейин, ижтимоий-иқтисодий муносабатлар яна изига тушиб кетади. Ўзбекистонда автомобиль, поезд ва самолётлар орқали ҳалқаро қатновлар, борди-келдилар бошлаб юборилади. Бу ҳақда бугун, 4 май куни АОКА штабида бўлиб ўтган брифингда Нурмат Отабеков маълум қилди.
“Коронавирус касаллигининг республикага кириб келиши, тарқалиши билан боғлиқ ҳолатлар чуқур таҳлил қилинади. Мавжуд меъёрий хужжатлар, жумладан, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирлар, санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиеник нормативлар қайта кўриб чиқилади”, деди Отабеков.
Таъкидланишича, бу борада халқаро тажрибалар ҳам ўрганиб чиқилади. Отабеков дастлабки даврда фақат коронавирус йўқлигини тасдиқловчи хужжати бўлсагина, виза бериш тизими жорий қилинишини истисно қилмади.
“Буни эса вақт ва эпидемик вазият кўрсатади. Агар шу тизим жорий қилингудек бўлса ҳам, хорижлик фуқаронинг виза олган даври билан юртимизга келган даври коронавирус касаллигининг яширин даври (14 кун) билан бир-бирига мутаносиб бўлиши керак. Ҳар қандай тартибни амалиётга киритиш учун жуда жиддий ўйлаш ва ўрганишга тўғри келади”, деди Отабек Нурматов.
Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларнинг 61,4 фоиздан ортиғи шифо топди ва уларнинг умумий сони 1327 нафарни ташкил этмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь