Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш 60 фоиздан ошиб кетди

Жамият

image

Фарғона вилоятида 8 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 4 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

"Бугуннинг илк хушхабарини Фарғона вилоятида 8 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморнинг тузалиб чиққанлиги ҳақидаги янгилик билан бошлаймиз. Соғайганлар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди", дейилади хабарда.

Таъкидланишича, соғайиб чиққанларнинг 7 нафари Туркиядан, 1 нафари Россиядан келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Уларнинг 4 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳридан 2 нафардан, Андижон, Наманган, Самарқанд ва Бухоро вилоятларидан 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 61 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 40 ёш.

Маълумот учун, Вилоятда шу пайтга қадар 76 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 84 нафарга етди. Айни пайтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1327 нафарни ташкил этмоқда. Бу мамлакатда коронавирусга чалинганларнинг соғайиш даражаси 61,4 фоизга етди деганидир. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозиргача мамлакатда коронавирус билан боғлиқ 2160 та ҳолат қайд этилган. Бугунгача беморларнинг 10 нафари вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

184

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг