Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади
Жамият
−
07 Март
11919Бош вазир Абдулла Арипов фармонига кўра, Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш ҳамда муборак Рамазон ойини чиройли тарзда ўтказиш, маҳаллалар, аҳоли тураржойлари, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар ҳамда болалар майдончаларини ободонлаштириш мақсадида жорий йил 16-18 март кунлари "Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки" шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Хайрия ҳашарида "Маҳалламга 10 туп дарахт - менинг туҳфам" шиори остида барча тураржой мавзелари ва маҳаллаларда иқлим шароитига мос ҳамда суғориш тизимини ҳисобга олган ҳолда дарахт кўчатлари экилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимликлари маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳомийлик хайриялари, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан маҳалла фуқаролар йиғинлари орқали аҳолига бепул кўчат тарқатиш ва дарахт экиш ишларини ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари 18 мартда бўлиб ўтган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь