Умумхалқ хайрия ҳашари 18 мартга кўчирилди
Жамият
−
10 Март 2023
9241Аввалроқ, жорий йилнинг 11 март куни Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши ҳақида хабар берилган эди. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши асосида ушбу умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш 2023 йил 11 мартдан 18 мартга кўчирилди. Бу ҳақида Бош вазир матбуот хизмати ходими Бекзод Ҳидоятов хабар берди.
Қайд этилишича, бунга 21 март, Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ойи арафаси ҳамда ушбу тадбирларга пухта тайёргарлик кўриб, уларни уюшқоқлик билан ўтказиш сабаб қилиб олинган.
Маълумот учун, ҳашар маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар, болалар майдончалари ва бошқа жойларни ободонлаштириш, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилади.
LiveБарчаси