Ўзбекистонда ўғил болалар кўп туғиляптими ёки қизлар?

Жамият

image

Жорий йил бошидан бери Ўзбекистонда туғилаётган чақалоқларнинг деярли 52 фоизи ўғил болалар экани маълум бўлди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда жами 693,9 мингта туғилиш қайд этилган. Шулардан шаҳарларда туғилганлар сони 343,4 минг (49,5 фоиз), қишлоқларда туғилганлар сони эса 350,5 минг (50,5 фоиз). Туғилганларнинг 51,9 фоизини ўғил болалар (360,0 минг), 48,1 фоизини эса қиз болалар (333,9 минг) ташкил этади.

Қуйида туғилишлар сони рақамларда ва фоизларда ойлар кесимида келтирилган:

Январь

  • Ўғил болалар: 51,9% (34 631)
  • Қиз болалар: 48,1% (31 538)

Февраль

  • Ўғил болалар: 51,9% (33 988)
  • Қиз болалар: 48,1% (31 332)

 
Март

  • Ўғил болалар: 51,8% (35 357)
  • Қиз болалар: 48,2% (32 900)

Апрель

  • Ўғил болалар: 51,8% (35 751)
  • Қиз болалар: 48,2% (33 060)

 Май

  • Ўғил болалар: 52,2% (38 026)
  • Қиз болалар: 47,8% (34 865)

 Июнь

  • Ўғил болалар: 52,0% (36 977)
  • Қиз болалар: 48,0% (34 745)

 Июль

  • Ўғил болалар: 51,7% (47 270)
  • Қиз болалар: 48,3% (44 170)

Август

  • Ўғил болалар: 51,9% (46 225)
  • Қиз болалар: 48,1% (42 855)

Сентябрь

  • Ўғил болалар: 51,8% (48 422)
  • Қиз болалар: 48,2% (45 099)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда сўнгги 9 ойда туғилиш камайиб, вафот этганлар сони ошгани ҳақида хабар берилганди. 2024 йилнинг 1 октябрь ҳолатида Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 37 млн 355,4 минг нафарга етган. Умумий аҳолининг 50,4 фоизини эркаклар, 49,6 фоизини эса аёллар ташкил қилмоқда. 9 ойда 179,4 минг никоҳ тузилган бўлса, 34 мингта ажрашиш қайд этилган. 193,5 минг киши Ўзбекистондан четга кўчиб кетган, 186,6 минг киши кўчиб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон ўғил бола қиз бола

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг