Ўзбекистонда тўй ўтказиш яна тақиқланди
Жамият
−
08 Июль 2020
22605Ўзбекистон Республикасига коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини қайта тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йилнинг 10 июлдан 1 августга қадар карантин чоралари кучайтирилади.
Қарорга кўра, Ўзбекистонда яна томоша, маданий-кўнгилочар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланади.
Қолаверса, тўй ҳамда бошқа оилавий маросимларни ўтказишга ҳам тақиқлан ўрнатилмоқда.
65 ёшдан ошган шахсларнинг жамоат жойларида, шунингдек, аҳолининг кўчаларда ва майдонларда уч кишидан ортиқ бўлиб ҳаракатланиши чекланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори жорий йил 30 июндаги қарори билан “қизил”, “сариқ” ва “яшил” ҳудудларда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларини 30 кишидан ортиқ бўлмаган тартибда ўтказишга рухсат берилган эди.
LiveБарчаси