Ўзбекистонда тонггача 267 киши касалланди, 2 киши вафот этди

Жамият

image

Бугун, 5 август соат 10:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 267 нафарга ортиб, 27 314 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари:

•  125 нафари Тошкент вилоятида;

•  84 нафари Тошкент шаҳрид;

•  39 нафари Бухоро вилоятида;

•  12 нафари Қашқадарё вилоятида;

•  7 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент вилояти Тошкент туманида яшаган 70 ёшли А.М. (эркак) ҳамда Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшаган 51 ёшли А.Л. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда мамлакатда 18 051 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.
Ҳозирда 9 096 нафар беморнинг даволаниши давом этмоқда. Улардан 619 нафари оғир, 208 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

256

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг