Ўзбекистонда тақиқланган экстремистик ва террористик контентлар рўйхати эълон қилинди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси 2024 йил 10 январь ҳолатига кўра, экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган, республика ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхатини эълон қилди.  

Унда Facebook, Telegram, Instagram, YouTube, Odnoklassniki, TikTok'даги саҳифалар, сайтлар келтирилган.

Ушбу рўйхатга киритилган материаллар Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан экстремизм, терроризм ва диний ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, деб топилган. Шу сабабли, Дин ишлари бўйича қўмита фуқаролардан дуч келган электрон китоб, мақола ва иловаларни, текширилмаган фото ва видео материалларни юклаб олмаслик ҳамда шубҳали аудиоларни тингламасликни сўраган.


Мақола муаллифи

Теглар

Дин рўйхат экстремистик террористик материаллар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг