Ўзбекистонда шиналар учун утилизация тўлови ундирилмоқчи
Жамият
−
26 Ноябрь 2023
122542024 йил 1 июлдан автомобиль шиналари учун утилизация йиғимини ундириш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган бюджетномасида маълум қилинган.
Давлат бюджети лойиҳасига кўра, 2024 йил 1 июлдан автомобиль шиналарининг ҳар бир килограми учун базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 0,3 фоизи шаклида утилизация йиғимини ундириш таклиф қилинмоқда.
Аниқлик киритилишича, 4 та шина (балон) енгил автомобиллар учун ўртача 6 кг дан 17 кг гача бўлса, улар учун 6 200 сўмдан 16 200 сўмгача йиғим ундирилади. Мазкур йиғимни харидорлар эмас балки, шина ишлаб чиқарувчилар ёки четдан импорт қилаётганлар тўлайди.
Шунингдек, йиғим битта янги ишлаб чиқарилган шина учун бир марта тўланади, яъни ҳар йили ундирилмайди. Қўшимча қилинишича, фуқаролар автомобиль сотиб олиб унинг балонларини исталган ўлчамдаги бошқа балонга алмаштирмоқчи бўлганида ҳам утилизация йиғими тўламайди.
Утилизация йиғимидан тушган пуллар эса “Яшил макон” дастурларини амалга ошириш учун сарфланади.
Бироқ бу ўзгариш Ўзбекистон бозорида шина нархлари сезиларли даражада кўтарилишига олиб келмаслигига кафолат бериб бўлмайди. Чунки утилизация йиғимини ундирилган тадбиркор катта эҳтимол билан тўлаган пулини харидорнинг чўнтагидан қайтариб ола бошлайди.
LiveБарчаси