Ўзбекистонда Россиядагидек ягона давлат имтиҳони жорий этилади

Жамият 8076
image

Ўзбекистонда мактаб битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси ва олий таълим муассасасига кириш имтиҳони бирлаштирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”га қарорида сўз борган.

Қарорда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Халқ таълими вазирлиги бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2020 йил 1 сентябрга қадар умумтаълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси ҳамда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини унификация қилиш ва ягона имтиҳонни йўлга қўйиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиши белгиланган.

Шунингдек, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб кадрлар буюртмачиларининг эҳтиёжлари тўлиқ автоматлаштирилган тарзда “quota.mineconomy.uz” ахборот тизими (кейинги ўринларда – Ахборот тизими) орқали шакллантирилиши белгилаб қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур қарор билан 2020-2021 ўқув йили учун ОТМга қабул квотаси тасдиқланди. Бундан ташқари, абитуриентларга бирдан 5 та ОТМда танловда иштирок этишига рухсат берилди.

Маълумот учун, Россияда бундай тизим кўп йиллардан бери амал қилиб келяпти.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 284
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×