Умид, иккиланиш ва ҳаяжон. Имтиҳоннинг илк кунидан фоторепортаж

Жамият

image

Бугун, 1 август куни Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовлари старт олди. Ўн уч кун давом этиши кутилаётган мазкур имтиҳонда турли вазиятлар, турлича ҳиссиётлар бўлиши табиий, албатта. QALAMPIR.UZ худди шундай бетакрор лаҳзалар акс этган фото жамланмасини тақдим этади. Расмларни QALAMPIR.UZ фотомухбирлари Умид Собиров ва Нурмуҳаммад Файзуллаев камера объективига муҳрлаган.

Маълумот учун, 2023-2024 ўқув йили учун ОТМга кириш тест синовлари республика бўйича 72 та бинода бўлиб ўтади. Ҳисоб-китобларга кўра, бир сменада 1 274 та гуруҳда 38 220 нафар, бир кунда (икки сменада) 2 548 та гуруҳда 76 440 нафар абитуриент тест синовида иштирок этади.

 


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ тест синовлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг