Ўзбекистонда олийгоҳлар сони нечта эканлиги маълум қилинди
Жамият
−
11 Май 2019 7733 1 дақиқа
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 8 майдаги қарори билан Самарқанд шаҳрида Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университетининг филиали ташкил этилди.
Айнан ушбу олийгоҳнинг Ўзбекистонда очилиши натижасида мамлакатда ОТМлар сони 102 тага етди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати хабар тарқатди.
Мазкур олийгоҳлардан:
• 85 та маҳаллий ОТМ ва уларнинг филиаллари;
• 17 та хорижий ОТМ ва уларнинг филиаллари ҳисобланади.
Бугунги кунда республикадаги 92 та ОТМларида ўқув-тарбия жараёнлари олиб борилмоқда, 10 та ОТМга талабалар 2019/2020 ўқув йилидан қабул қилинади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь