Ўзбекистонда оғир беморлар 250 нафардан ошди – СЭОА
Жамият
−
29 Июнь 2020
11296Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди. Унга кўра, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбоновнинг қайд этишича, мамлакатда 2680 нафар беморнинг даволаниши давом этмоқда.
Улардан:
• 6 нафари — ўта оғир;
• 19 нафари — оғир;
• 230 нафари — ўрта оғир;
• 2425 нафари — қониқарли ҳолатда.
• 162 нафарида пневмония аниқланган.
Қурбоновнинг маълум қилишича, вирусологик лабораторияларда охирги бир кунда 15 459 та, эпид мавсум давомида 1,176 205 та тест синовлари ўтказилган.
Эслатиб ўтамиз, айни вақтда мамлакатда коронавирусга чалинганлар 8031 кишини ташкил этмоқда. Улардан 22 нафари вафот этди.
LiveБарчаси